
03.07.2026, 14:10
I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми: Ўзбекистон глобал илмий-маърифий мулоқот марказига айланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ислом динининг асл инсонпарвар моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифатга чорловчи ғояларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш ташаббуслари амалий натижалар бермоқда. Ана шу эзгу мақсадлар давомчиси сифатида 2026-йил 7–11-июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” мавзусидаги И Халқаро Ислом цивилизацияси форуми бўлиб ўтади.
